“Пахтакор” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов ижара асосда Қатарнинг “Aс-Сайлия” клубига ўтмоқда. Шу боис Ҳамдамов ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида Доҳага йўл олди ва  бир неча кун давомида миллий жамоа машғулотларида қатнаша олмайди. 

22 январь куни Қатар чемпионатида “Aс-Саилия” навбатдаги учрашувини ўтказади ва Достонбек ушбу ўйиндан сўнг миллий терма йиғинига қайтиши мумкин”,  дейилади ЎФА хабарида.

Достонбек бунгача Россиянинг “Анжи” ва БААнинг “Ан-Наср” клубларида легионер сифатида ўйнаган.