Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 13 декабрь соат 19:00 дан 14 декабрь соат 9:00 га қадар А-373 «Тошкент - Ўш» автомобиль йўлининг 258, 259 ва 265 километр ҳудудларида жами 3 та ҳолатда 13 та турли русумдаги автотранспорт воситаларининг музлама йўлларда бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган.
Воқеа жойига ФВВ «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари зудлик билан етиб бориб, ЙТҲ оқибатларини бартараф этган.
Юзага келган вазиятларда тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.