«Khiva» ресторанининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси Абдулазиз  Аққулов, Дубайдаги Бош консул Алишер Саломов, бизнес доиралар вакиллари, Амирликлардаги фаол ватандошлар, ОАВ вакилари ва блогерлар иштирок этишди.

Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти, сайёҳлик ва иқтисодий салоҳиятини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этишга хорижий мамлакатлардаги ватандошлар ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. БААда «Khiva» ресторанинг очилиши ватандошларимизнинг ушбу йўналишдаги навбатдаги лойиҳаси бўлди.

Ресторан дизайни ўзбекча услубда ишланган бўлиб, унинг ички қисми халқимизнинг миллий ҳунармандчилик анъаналари услубида барпо этилган бўлиб, халқимиз амалий санъати буюмлари, ошхона жиҳозлари ҳамда бошқа аксессуарлар билан безатилган.  

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар «Khiva» ўзбек миллий  ресторанинг очилгани  икки мамлакат ўртасида барча соҳаларда жадал суръатларда ривожланаётган ўзаро муносабатлар доирасидаги навбатдаги муҳим воқеа бўлгани қайд этдилар.

Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Женисбек Пиязов ўзининг концерт дастурини намойиш этди.