Батареянинг ўлчами тахминан 1 квадрат миллиметр бўйлаб, бу туз донасидан кичикроқдир. Қурилма кичик компьютерлар ва чипларни қувватлантириши мумкин. Минимал энергия зичлиги квадрат сантиметр учун 100 микроватт соатни ташкил қилади.
Олимлар барча батареяларга мос келиши учун Швейцария рулоси деб аталадиган тамойилдан фойдаланган. Улар чўзилган пластинкада полимер, металл ва диэлектрик материалларнинг юпқа қатламларини ётқизди.
Таъсир остида улар бир-биридан узоқлашганда, кучланиш пасайиши содир бўлади ва қопламалар буришади. Қурилма қандолат маҳсулотига ўхшаб қолади.
Олимларнинг фикрига кўра, бу тамойил микросхемалар ишлаб чиқарадиган мавжуд технологияларга тўлиқ мос тушади. Бу усул компьютер чипларини ўн соат давомида қувватлантирадиган митти батареяларни яратиш имконини беради. Бундан ташқари, робототехникада ҳам фойдаланиш мумкин.