9-11 октябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +11...+16 даража, кундуз кунлари +25...+30 даража бўлади.

11 октябрда республикамизнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Қора денгиз ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғади, баъзи жойларда шамол тезлиги кучаяди. Ҳаво ҳарорати 12-17 даражагача пасаяди.

12-13 октябрь кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. 12 октябрда, шунингдек, 13 октябрда кечаси ва эрталаб республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 13 октябрда кундузи фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. Шамол тезлиги баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари +6...+11 даражагача, шимолда +2...+7 даража илиқгача, кундуз кунлари +12...+17 даражагача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида +12...+13 октябрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади.

Бу ушбу мавсумда биринчи ҳақиқий кузги совуқ кириб келиши кузатилади.

Пойтахтимизда: ҳаво ўзгариб туради, 9-11 октябрь кунлари ёғингарчилик кутимайди, 12 октябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, 13 октябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат: 9 октябрда +25...+27 даража, 10-11 октябрда кечаси +12...+15 даража, кундузи +27...+29 даража, 12 октябрда кечаси +14...+16 даража, кундузи +24...+26 даража, 13 октябрда кечаси +6...+9 даража, кундузи +12...+15 даража бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-13 октябрда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.