Ҳозирда компания Starlink космик кемалари ўртасида сунъий йўлдошлараро уланишни синовдан ўтказмоқда, натижада лазер алоқаси ёрдамида бир жуфт сунъий йўлдош ўртасида 100 гегабайт маълумот узатилди. SpaceX’нинг билдиришича, ушбу технологиядан тўлиқ фойдаланиш Starlink’ни «дунё бўйлаб маълумотларни узатишнинг энг тезкор вариантларидан бири»га айлантиради.

Ҳозирги кунда орбитадаги Starlink қурилмалари сони 710 дан ошди. Уларнинг сони 1500 га етгач, SpaceX улардан фойдаланишни бошлашни режалаштирмоқда. Ҳаммаси бўлиб 42 мингга яқин сунъий йўлдошни учириш мўлжалланган. 

Шу мақсадда Илон Маск Марказий Осиё станциясини Қизилқум саҳросида барпо этишни режалаштирди.