Душанбеда давлат ҳокимияти ижроия органи матбуот хизматининг хабар беришича, тегишли қарорни пойтахт мэри Рустам Эмомали имзолаган.
Фестивал учун шаҳар раисининг захира фондидан 9 минг 73 сомоний ажратилди.
Фестивалнинг асосий мақсади — миллий урф -одатларни қайта тиклаш, ёш авлодга аждодларнинг энг яхши анъаналарини етказиш, мамлакатнинг турли вилоятларида тайёрланган ҳар хил нон маҳсулотлари намуналарини намойиш этиш, аҳолининг нонга тежамкор муносабатда бўлишга ундаш.
Танловда 18 ёшдан ошган эркаклар ва аёллар иштирок этиши мумкин. Ғолибларни аниқлаш учун ноннинг сифатига ва уни безашига алоҳида эътибор қаратилади.