Статистик маълумотларга кўра, ҳозирда Душанбеда 37 та меҳмонхона ва 57 та ресторан, 4 та миллий чойхона, 32 та кўнгилочар марказ, 25 та бозор ва 91 та савдо маркази, 26 та ёдгорлик дўконлари, 17 та маданият ва истироҳат боғлари, 1 та ҳайвонот боғи, 14 та сайилгоҳ, 5 та дам олиш учун сув омбори мавжуд. Ҳар куни юзлаб маҳаллий ва хорижий меҳмонларга хизмат кўрсатадиган 204 гўзаллик салони ва 201 сартарошхона, 4 маданият саройи ва 7 профессионал театр, 10 музей, 16 кутубхона, 306 даволаш-профилактика муассасалари фаолият юритмоқда.

2017 йил 19-июнь куни пойтахтда “Обшорон” дам олиш маркази очилди, у соғломлаштириш мажмуалари, еттита аквапарк ва сузиш ландшафт ҳовузларидан иборат бўлиб, фавворалар турли хил тасвирларни намойиш этади, катталар ва болалар учун 14 ноёб сув аттракционлари, ўйин майдончалари мавжуд.

Шаҳарда 109 та сайёҳлик компанияси фаолият юритмоқда. Душанбанинг расмий сайёҳлик сайти www.dushanbe-travel.tj ишга туширилди, унда шаҳарнинг туристик жойлари ва тузилмаларининг электрон харитаси мавжуд.
2018-2022 йилларда туризм ва халқ ҳунармандчилиги соҳасида Душанбеда 3 та тадбирлар режаси ва 1 та Давлат дастури қабул қилинган ва амалга оширилмоқда, уларни амалга ошириш учун бюджет маблағларидан 1 миллион 313 минг сомоний ажратилган.