Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказида “Оила куни” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимларининг оила аъзолари, фарзандлари таклиф этилди. Тадбирдан турли викториналар, бадиий чиқишлар, шунингдек, китоблар кўргазмалари ўрин олган.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, оиладаги қадрият ва анъаналарни улуғлаш, маънавий-маърифий илдизларни мустаҳкамлаш, фарзандларимиз тарбияси, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдан иборат.