Тошкент вилояти Оҳангарон туманида «Cobalt» русумли автомашина тўхтатилиб, текширилганда, ҳайдовчи ва унда йўловчи сифатида кетаётган фуқаро 10 864 дона «Регапен» ҳамда 1 995 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрига олиб кетаётгани маълум бўлди.
Ушбу дори воситаларини Сергели туманида икки нафар шахс қабул қилиб олган вақтида ДХХ, ички ишлар ва божхона органлари ходимлари томонидан ушланди.
Аниқланишича, кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.