Республика Олий судининг хабар беришича, жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судида 1978 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, ўрта маълумотли, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган ва 3 нафар фарзанднинг отаси бўлган У.С.га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган.  

Судда маълум бўлишича, айбланувчи гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида жиноят устида ушланган фуқаро ва унинг қариндошларига ДХХда ишловчи ходимнинг исмини айтиб, уни танишим деб алдаб, у орқали қўзғатилган жиноят иши бўйича ёрдам беришини, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланмаслигини айтиб хизмати учун 6 минг АҚШ долларини сўраб олган.

Суд айбланувчини фирибгарлик, пора беришга далолат қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини оғир ёки ўта оғир жиноят содир қилишда айблаб, такроран туҳмат қилиш жиноятларини содир қилган деб топди.

Судья У.С.нинг айбига қисман иқрорлигини, оилавий аҳволи, гувоҳлар кўрсатмаси ва тарафлар фикрини инобатга олиб ҳукм қилди. Унга кўра У.С Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари, 28, 211-моддасининг 1-қисми ва 139-моддаси 3-қисмининг “а” бандида билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 59,61-моддалари тартибида ҳамда 59,60-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа тумани судининг 2022 йил 11 март кунги ҳукми билан тайинланиб, ўталмаган 1 йил 28 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган жазога қўшилиб узил-кесил 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.