Таъкидланишича, 22 та давлатнинг 199 та иш берувчи ва рекрутинг агентликлари билан 320 та шартнома имзоланган ва ўзбекистонликлар учун 72 мингдан ортиқ иш жойи ажратилган. Кореянинг 5 та округ ва провинциялари билан “Е-8” визаси асосида қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга юбориш бўйича имзоланган меморандум ва келишувларга кўра дастлабки 420 нафар фуқаро Кореяга ишга юборилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга малака имтиҳонларини топшириш учун уч, йўл чиптасини харид қилиш учун икки, «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун беш базавий ҳисоблаш миқдоригача компенсация тўланади.

Шунингдек, меҳнат миграцияси даврида турли бахтсиз ҳодисага учраган ёки оғир касалга чалинган фуқаролар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини ватанга қайтариш ва агар ушбу фуқарони тиббий ходим кузатуви остида қайтариш зарур бўлса тиббиёт ходимининг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар жамғарма ҳисобидан қопланади.