Фармонга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:
— Ветеринария қўмитаси муассислигида Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ваСурхондарё яйлов хўжаликлари (ҳудудий яйлов хўжаликлари);
— Ветеринария қўмитаси марказий аппарати тузилмасида Яйлов хўжалигини ривожлантириш бошқармаси;
— Яйлов ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни муҳофаза қилиш, қоракўлчилик, тери важун саноати соҳаларини янада ривожлантириш бўйича республика комиссияси.
Ҳудудий яйлов хўжаликлари яйлов ерларини бошқариш ва улардан фойдаланиш, ўзларига доимий фойдаланишҳуқуқи билан берилган яйловларни ижарага бериш соҳасида ўрмон хўжаликлари учун белгиланган ҳуқуқ вамажбуриятлардан фойдаланади.
Яйловлар чорвачилик ва бошқа хўжаликларга Республика комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғриижарага берилиши мумкин.
Яйловлар 49 йилгача ижарага берилади.