Бу ҳақда хорижий ОАВлар хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, сешанба куни Губада тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда Эфиопия Бош вазири Абий Аҳмад, шунингдек, Сомали, Жибути ва Кения Президентлари иштирок этган.
Заводнинг қурилиши 2011 йилда мамлакат ғарбида, Судан билан чегарадан 30 километр узоқликда бошланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 4,6 миллиард долларни ташкил этади. Бу қитъадаги энг йирик ГЭС бўлиб, қуввати 5250 МВт ва тўғон каскадига эга. Асосий тўғон баландлиги 145 метр, узунлиги 1,8 километр.
ГЭСнинг ишга туширилиши билан Эфиопия электр энергияси ишлаб чиқаришни икки баробарга оширишни режалаштирмоқда. Келгусида мамлакатнинг барча аҳолисини электр энергияси билан тўлиқ таъминлаш, қолган қисмини эса қўшни давлатларга етказиб бериш режалаштирилган.
Абий Аҳмад тўғон очилиши чоғида қурилиш қўшниларга зарар етказиш учун эмас, балки “бутун минтақани электр энергияси билан таъминлаш” учун мўлжалланганлигини айтди.
2012 йилдан бери Эфиопия Миср ва Судан билан ГЭСни ишлатиш учун Нил дарёсидан фойдаланиш қоидалари бўйича музокаралар олиб бормоқда. Улкан сув омборини халқаро келишувларсиз бир томонлама бошқариш имкониятидан хавотирга тушган қўшни давлатлар ҳалигача бир қарорга келмади, деб хабар берди report.az.