Бундан 5-6 йил аввал қишлоқ жойлардаги ҚВПлар, туман Тиббиёт бирлашмалари шароитлар ҳаминқадар эди. Кейинги йилларда барчамиз гувоҳи бўлиб турибмизки, чекка қишлоқларда ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатига алоҳида эътибор қаратиб келиняпти. Жумладан, Самарканд вилоят Жомбой туман Тиббиёт бирлашмасида ҳам шароитлар аввалгидан анча яхши. Айниқса, рентген бўлими замонавий рентген ускуналарининг барча турлари билан тўлиқ таъминланди. Бугунги пандемия пайтида деярли барча беморлар рентгенга мурожаат қилишга мажбур.

Рентген хизмати жуда эҳтиёткорлик ва аниқликни талаб киладиган соҳа. Илк иш бошлаган давримдаги рентген аппаратлари кўп ноаниқликларга олиб келарди. Замонавий аппаратлар эса инсон танасидаги ҳар кандай ҳолатни аник кўрсата олиш имконига эга. Шифохонада даволанаётган оғир беморларга кўчма “Базик” русумли рентген аппаратида хизмат кўрсатамиз. Кексайган бўлсам-да, касбим оркали одамларга яхшилик килишни истайман, — дейди рентген бўлими мудири Алижон Усмонов.

Касбига фидойилиги учун бир неча бор вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман марказий шифохонаси маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган Алижон ака шогирдларига жуда қаттиққўл. 18 йилдирки, Алижон Усмонов уз касбининг фидойиси.

Умрининг 35 йилини тиббиётга бағишлаган 72 ёшли тиббиёт ходими халққа муносиб хизмат қилишдан асло толмайди.  Илоҳим, мана шундай фидойи тиббиёт ходимлари сафи кенгаяверсин!

Нишон Мелиев

Жомбой тумани