Унда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, ЕХҲТнинг (ОБСЕ) лойиҳалар координатори Джон МакГрегор, "SVB Advisory" Британия-Ўзбекистон барқарор ривожлантириш компанияси директори Суна Парк, Ўзбекистон велоспорт федерациясининг биринчи ўринбосари Козим Ўринбойхўжаев иштирок этди.

Лойиҳанинг асосий мақсади болаларни ёшлигиданоқ экологик  маданият ва таълимга ўргатишдир.  "Қизиқарли  чиқинди" номли лойиҳа Тошкент шаҳридаги 13 МТТларида тадбиқ этиляпти.  Бу лойиҳа бутун республика бўйлаб барча МТТларда жорий этилиши кўзда тутилган. 

Ўзбекистон Республикасида экологик маданиятни ривожлантириш мақсадида ЙХҲТ лойиҳалари Координаторининг идораси, Мактабгача таълим вазирлиги, “СВБ Адвисорй” Британия Ўзбекистон барқарор ривожланиш компанияси ва “Hashar week” ижтимоий лойиҳаси билан биргаликда мактабгача таълим тизимида экологик таълим ва тарбияни жорий этиш дастурини бошлашди. Унга кўра, лойиҳа доирасида “Қизиқарли чиқинди” дидактик ўйинини ва ўқитиш методикасини апробацияси учун Тошкент шаҳрининг 13 та мактабгача таълим муассасалари танлаб олинди.

ЙХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори идорасининг кўмагида мактабгача таълим соҳасидаги мутахассислар гуруҳи ва “SVB Advisory” компаниясининг барқарор ривожланишга ихтисослашган халқаро экспертлари ҳамда Ўзбекистонда экологик маданиятни тарғиб қилувчи “Hashar week” ижтимоий лойиҳаси томонидан мактабгача ёшдаги болаларни турли хилдаги чиқиндини саралашга, чиқинди билан тўғри ишлашни ўргатишга, шунингдек кичик моторикани ва вербал ақл-заковатини ривожлантиришга қаратилган дастур ишлаб чиқилди.

Дастур 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосий мезонлар визуал тасвир ва амалий фаолият имкониятидан иборатдир.

Анжуманда, Мактабгача таълим ташкилотларида педагог кадрларининг салоҳиятини ошириш мақсадида 2020-йил декабръ ойида Тошкент шаҳридаги танлаб олинган 13 та мактабгача таълим муассасаларининг 50 нафар тарбиячилари учун ўқув семинарлари ўтказилганлиги тўғрисида айтиб ўтилди. Унда тарбиячилар мактабгача ёшдаги болаларнинг экологик таълими доирасида хулқ-атвор психологияси техникаларига ўқитилган, “Қизиқарли чиқинди” дастурининг ўқитиш услуби билан танишган ва барқарор ривожланиш соҳасида билим олишган.

Шунингдек, лойиҳа доирасида ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координаторининг идораси танлаб олинган 13 та мактабгача таълим муассасаларига болалар педалсиз велосипедини тақдим этилиши ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Велоспорт федерацияси кўмагида болалар педалсиз велосипедлари мактабгача ёшдаги болалар ўртасида велоспортни оммалаштириш мақсадида қўлланилади.