Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Нарзулла Обломуродов ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари Холмурод Салимов ҳамда ОАВ вакиллари, Экология қўмитаси мутахассислари иштирок этишди.
Танловда биринчи ўрин “Янги Ўзбекистон” газетаси ходими Абдурауф Қоржововга насиб қилган бўлса, иккинчи ўринга ЎзАнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича мухбири Есимхон Қаноатов ва эркин журналист Азамат Суюновлар муносиб топилди. Учинчи ўрин билан эса “Маҳалла” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Рустам Юсупов ҳамда “Халқ сўзи” веб сайти мухбири Юлдуз Ўрмоновалар тақдирланди.
Шунингдек, экология мавзусида қизиқарли мақолалар ёзган қатор журналистлар рағбатлантирувчи ўринлар билан мукофотланди. Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси Санобар Жуманова, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бош мутахассиси Бахром Эсонов, “Muzaffar.uz” сайти мухбири Хонбуви Маҳамова, “Ҳуррият” газетаси мухбири Абдулазиз Аҳмедовлар шулар жумласидандир.
Танлов ғолиб ва совриндорлари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланди:
– 1-ўрин (1 та) – телевизор;
– 2-ўрин (2 та) – планшет;
– 3-ўрин (2 та) – смартфон.