Унда халқ вакиллари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига Алишер Мақсудов номзодини кўриб чиқдилар.

Мажлисда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига номзоди кўрсатилган Алишер Мақсудов лавозимга киришганидан сўнг экология соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида қисқача ахборот берди. Депутатлар томонидан кўтарилган саволларга атрофлича жавоб қайтарди. Номзод мазкур лавозимга киришганидан сўнг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид барча ишларни парламент билан яқин ҳамкорликда олиб боришини айтиб ўтди.

Савол-жавоб, муҳокамалардан сўнг мажлис якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Алишер Мақсудов номзодини Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқуллаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.