Россия Фанлар академияси академиги, Н. А. Семашко номидаги Миллий соғлиқни сақлаш илмий-тадқиқот институти директори Рамил Хабриев илмий-услубий    форумда бу ҳақдаги маълумотларни тақдим этди.

У вакцинанинг биринчи босқичидан кейин эмлаш самарадорлиги 69,3 фоизни, иккинчисидан кейин эса 96,2 фоизни ташкил этганлигини таъкидлади.

Қўмита таркибига бундай баҳолаш ваколатига эга бўлган шифокор ва олимлар киради. Улар клиник синов усуллари ҳамда натижаларини тасдиқлади.

“Спутник V” — бу COVID-19нинг олдини олиш бўйича дунёдаги биринчи вакцина. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги уни август ойининг ўрталарида рўйхатдан ўтказди.

Ёзда у 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотнинг икки босқичини муваффақиятли якунлади, натижада SARS-CoV-2га қарши иммунитет ва антитаначаларни ишлаб чиқди.