Қайд этилишича, сув тошқини оқибатида уйлар, иншоотлар вайронага айланди. Эквадорнинг қирғоқ бўйидаги Эсмеральдас вилоятида сув баъзи жойларда икки метрга кўтарилди.
Маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг айтишича, эрта тонгда сув кескин кўтарила бошлаган. Одамлар уйдан чиқишга ҳам улгуришмади, томга чиқишга мажбур бўлишди. Қайд этилишича, кўплаб аҳоли вакилларининг қайтиш учун бошпанаси йўқ, чунки сув уларнинг уйларини бутунлай вайрон қилган.
Эквадор Президенти Гильермо Лассонинг сўзларига кўра, кўрилган зарар баҳоланади ва вайрон бўлган уйлар, мактаблар ва касалхоналарни тиклаш учун маблағ ажратилади.
Экинлар ҳам катта зарар кўрди. Бу ҳудудда шоли, маккажўхори ва кўплаб турли тропик мевалар етиштирилади, деб хабар беради belta.by.