“Манчестер Юнайтет” Миланда Погбанинг голи эвазига “Милан” устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди. Жамоаларнинг Манчестердаги ўйини 1:1 ҳисобида тугаганди. “Вильярреал” Киевнинг “Динамо” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи ўйин ҳам шундай ҳисобда испанлар фойдасига ҳал бўлганди. “Аякс” “Янг Бойз”ни 2:0 ҳисобида ютди. Дастлабки ўйинда “Аяк” бундан ҳам йирик (3:0) ҳисобда ғолиб чиққанди. Қолган ўйинларда қуйидаги натижалар қайт этилди.
Рейнжерс — Славия 0:2 (1:1)
Динамо З — Тоттенҳэм 3:0 (0:2)
Арсенал — Олимпиакос 0:1 (3:1)
Шахтёр — Рома 1:2 (0:3)
Мольде — Гранада 2:1 (0:2)
Шундай қилиб, чорак финалига “Арсенал”, “Рома”, “Гранада”, “Динамо” З, “Манчестер Юнайтет”, “Аякс”, “Вильярреал” ва “Славия” йўл олди.