Парвоз пайшанба куни Янги Зеландиядаги Махия ярим оролидан амалга оширилди. Космик кемалар келаси йили 16 та сунъий йўлдошдан иборат бўлиши кутилаётган орбитал гуруҳнинг бир қисмига айланди. Ҳозирда орбитада 12 та космик кема бор.
Таъкидланишича, ерни масофадан зондловчи бу сунъий йўлдошлар 430 километр баландликдан 50-90 сантиметр ўлчамдаги оптик тасвирларни олиш имконини беради.
Rocket Lab ўзининг биринчи ракетасини 2017 йилнинг май ойида фазога учиради, аммо парвоз муваффақиятсиз кечади. Жорий йилнинг 15 май куни Electron ракетасининг учирилиши ҳам муваффақиятсиз якунланди, мутахассислар сунъий йўлдошларни орбитага чиқара олмади.
Ҳозирги миссия Electron ракетасининг 23-парвозидир. Rocket Lab томонидан орбитага учирилган сунъий йўлдошлар сони 109 тага етди, дея хабар бермоқда АиФ.