Тошкент шаҳар Сергели туманида электробус йўл четини ажратиб турувчи панжарага бориб урилди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум бўлишича, шу йилнинг 19 февраль куни соат 12:30 ларда 12-автобус саройи филиали тасарруфидаги Yutong русумли, 40-сонли йўналишдаги электробус Янги Сергели кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда йўл четини ажратиб турувчи панжарага бориб урилган.
Дастлабки маълумотга кўра, ҳайдовчи Қ.Қ. (стажи 33 йил)нинг қон босимининг ошгани сабабли бошқарувни йўқотган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Фақат Yutong русумли электробус техник шикастланган. Ҳайдовчи эса шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинди. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.