Тендер буюртмачиси ва шартнома эгаси — «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти» ДМ.
Сотиб олиш бўйича молиялаштириш манбаи — ўз маблағлари.
Манфаатдор юридик шахсларни тендерда иштирок этишга таклиф қиламиз
Электрон тендерда тақдим этиладиган барча шартларни бажара оладиган Ўзбекистон Республикаси резидентлари иштирок этиши мумкин.
ТEНДEР МАВЗУСИ — 2026 йил мобайнида «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти» ДМ эҳтиёжлари учун «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталарини чоп этиш хизматини кўрсатиш.
Тендернинг бошланғич баҳоси – 6 300 000 000,0 сўм (ҚҚС билан).
I. Тендернинг умумий шартлари:
- Буюртмачи ва ташкилотчи электрон тендерни ўтказиш характери ёки натижаларидан қатъий назар, иштирокчиларнинг харажатлари бўйича жавобгарлик ва мажбуриятларини ўз зиммаларига олмайди.
- Квалификацион ҳужжатлар ва тендер таклифлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг махсус https://etender.uzex.uz/ ахборот порталида кеча-кундуз давомида қабул қилинади. Махсус ахборот порталида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг таклифларни қабул қилиш тўхтатилади.
- Тендер таклифини расмийлаштириш бўйича батафсил талаблар харид ҳужжатларида кўрсатилган.
- Кўрсатиладиган хизматлар харид ҳужжатларида кўрсатилган техник талабларга жавоб бериши керак.
- Электрон тендер таклифлари махсус ахборот порталида кўрсатилган тендер таклифларини қабул қилиш муддати тугаганидан кейин камида 90 (тўқсон) кун давомида амал қилиши керак.
- Етказиб бериш шартлари ва муддатлари — 2026 йил давомида, ҳафтада камида 5 кун.
- Тақдим этилган квалификацион ҳужжатлар асосида харид комиссияси томонидан иштирокчиларнинг квалификацион танлови ўтказилади.
- Қуйидаги иштирокчилар тендерда иштирок этишига йўл қўйилмайди:
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган юридик шахслар;
- уларга нисбатан банкротлик таомили қўлланилганлар;
- Ягона реестрга киритилган инсофсиз ижрочилар;
- қайта ташкил этиш ёки тугатиш босқичида бўлганлар;
- квалификацион саралаш учун белгиланган муддатда барча зарур ҳужжатларни тақдим этмаганлар;
- тендер ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган квалификацион ҳужжатларини тақдим этганлар;
- Буюртмачи ёки бенефициар билан муқаддам тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларни рисоладагидек бажармаганлар;
- харид қилинаётган ёки муқобил товар (хизмат)ни етказиб бериш бўйича тажрибага эга бўлмаганлар;
- Буюртмачи ёки Ўзбекистон Республикасида шу каби товарлар (хизматлар)ни етказиб бериш билан боғлиқ ташкилотлар билан суд ёки арбитраж муҳокамаси ҳолатида бўлганлар;
- таъсисчилари бир хил бўлган юридик ва жисмоний шахслар бўлган иштирокчилар;
- имтиёзли солиқ режимини таъминлайдиган ва/ёки молиявий операцияларни амалга оширишда маълумотларни ошкор қилиш ва тақдим этишни таъминламайдиган давлатлар ёки ҳудудларда рўйхатдан ўтган ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлган иштирокчилар, шунингдек уларнинг таъсисчилари (оффшор зоналар рўйхати тендер ҳужжатларига илова қилиниши лозим).
II. Иштирокчилар учун тендер шартлари:
- Маҳсулот (хизмат) баҳоси миллий валютада кўрсатилиши керак.
- Тўлов шартлари:
- ҳар ой якунида ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилганидан кейин беш (5) банк куни ичида 100 фоиз миқдорида;
- тўлов миллий валютада нақд пульсиз амалга оширилади.
Батафсил маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 85-уй.
Алоқа учун масъул шахс — Пардаев Собир Қудратович.
Телефон: (+998 99) 114-27-77.