Маълумки, ўтган йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Литвада футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтган эди. Унда футзалчиларимиз муваффақиятли қатнашиб,  мутахассислар эътиборига тушган эди. Шу боис бугун уларни дунёнинг турли клубларига таклиф қилишмоқда.

Турма жамоамизнингг 35 ёшли дарвозабони Қозоғистоннинг “Каспий” жамоаси билан шартнома имзолади. Бу клуб ҳозир  миллий чемпионатда 3-ўринда бормоқда.

Равшан Элибоев ушбу мавсумда дарвозабон бўлишига қарамасдан Ўзбекистон чемпионатида 3та гол уришга ҳам муваффақ бўлган.