Бугун Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилинди.  

Унга кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқда кузатувчи давлат мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ, деб топилди.

Ушбу қарор бўйича йиғилишда иштирок этган жами 132 нафар депутатдан 86 нафари тарафдор (ёқлаб), 32 нафари қарши, 14 нафари эса бетараф сифатида овоз берди.