Уларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсидан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади.
Касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади.
Энди олийгоҳ, вазирлик ва корхоналарга тегишли лабораторияларнинг ягона онлайн платформаси яратилади.
Қайси лабораторияда қандай ускуна бор, улар қандай синовлар қила олади ва қандай қувватларда ишлаяпти, деган саволга жавоб бўлади.
Ёш олимлар тадқиқотлари учун керак бўлган ускуна, бутловчи қисм ва кимёвий воситалар бождан озод қилинади.