Музокаралар чоғида ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, жумладан, иссиқлик электр станциялари ва шамол электр станцияларини қуриш, шунингдек, ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони Саудия Арабистони компанияси томонидан Сирдарё ИEС яқинида 1 500 МВт қувватга эга янги иссиқлик электр станцияси (ИEС) қурилиши лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган режали қурилиш-монтаж ишларини мамнуният билан қайд этди. Ҳозирги вақтда лойиҳа майдонида тупроқни мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда, смена лагерининг қурилиш ишлари якунланди.

Жорий йилнинг январь ойида «АCWА Power» компанияси билан инвестиция шартномаси имзоланди, унга кўра компания Бухоро вилоятида иккита шамол электр станциясини қуриш ниятида. Учрашув чоғида Ўзбекистон томони ушбу шамол электр станцияси қурилиши бўйича анемометрик тадқиқот ишлари якунланишини интизорлик билан кутаётганини таъкидлади.

Учрашув давомида Энергетика вазирлиги «АCWА Power» компаниясининг Ширин шаҳридаги энергетика коллежида ихтисослаштирилган ўқув марказини яратишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.