Танлов шартлари бўйича 12 мингдан ортиқ материаллар етиб келди. Албатта, танлов ғолибларини аниқлаш жараёнида номзод жамоалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ҳам яқиндан ўрганилиб, чуқур таҳлил қилинди.
Белгиланган шартлар бўйича барча талабларга жавоб берган қуйидаги педагогик жамоалар ғолиб деб топилди:
1-ўрин: Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар 80-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси;
2-ўрин: Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар 13-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси;
3-ўрин: Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаб жамоаси.
Танловда ғолиб бўлмаган, аммо юборган ишлари муносиб деб топилган бошқа жамоаларни ҳам навбатдаги лойиҳаларда иштирок этиши мумкин.
Навбатдаги лойиҳада "Энг аҳил педагогик жамоа" танловида қатнашган жамоларга устуворлик берилади.