Россияда  Appleнинг энг қиммат смартфони бўлган  iPhone 11 Proнинг нархи рекорд даражада тушиб кетди, деб ёзади Hi-Tech Mail.ru.

Таъкидланишича, сотувлар бошланганидан бир йил ўтгач, 64 гигабайтлик хотирага эга Apple компаниясининг энг қиммат смартфонини рекорд даражадаги 72 минг рублга сотиб олиш мумкин. Расмий чакана савдо дўконларида смартфоннинг чегирма нархи тахминан 80 минг рублни ташкил қилади.

iPhone 11 Pro   смартфони Россия дўконларида 2019 йил кузидан бошлаб сотувга чиқарилди. Ўша пайтда, асосий хотира ҳажмига эга бўлган модел учун тавсия этилган нарх 90 минг рубл миқдорида белгиланган.