Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь - июль ойларида хорижий давлатларга қиймати 194,0 миллион АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 123,0 миллион АҚШ долларига  ошган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар:

Қозоғистон – 181,9 миллион;

Афғонистон – 5,7 миллион;

Украина – 2,3 миллион;

Россия – 1,9 миллион;

Қирғиз Р. – 1,0 миллион;

Озарбайжон – 484,1 минг;

Тожикистон – 480,1 минг АҚШ доллари.