Тадбирда фуқаро У.С. бошқа бир фуқаро Ч.нинг ўғли гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланганлиги юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича озодликдан маҳрум қилиш жазосини енгилроқ жазога ўзгартиришда танишлари ёрдамида ижобий ҳал қилиб беришни 12 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.