Телевизор ихчам кўринишдаги ёнлари юмалоқлашган узун ярим колонкани ёдга солади. У кичкина оёқчаларга таянган ҳолда туради.
Асосий экран ён томонларидан икки қисмга бурилади, уни эни бўйлаб ўраш мумкин. Афсуски, экран ўлчамига оид маълумотлар ҳозирча йўқ.
Янги телевизор дизайни 2020 йилнинг октябрида Global Displey Exosystem Conference анжуманида тақдим этилган TCL CsOT Rollable OLED-телевизорига жуда ўхшаш. Маълумотларга кўра, Samsung ҳам шу каби дизайнга эга қурилмани яратиш устида иш олиб бормоқда.
LG яқин орада бураладиган экранли телевизорини тақдим этиш-этмаслиги номаълум, бироқ бу эҳтимолдан йироқ эмас. Таъкидлаш керакки, бу каби технология жуда қиммат туради.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг мартида катта квартиралар ва дала ҳовлилар учун премиум телевизорларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи C SEED компанияси дунёда биринчи бўлиб худди “гармошка” каби йиғиладиган М1 телевизорини тақдим этганди.