Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хўжаобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.М. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга “Хидирша” МФЙ ҳудудидаги 8 сотих ер майдонини танишлари ёрдамида 7 000 АҚШ доллари эвазига ўғлининг номига маиший хизмат кўрсатиш учун ажратиб беришга келишиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.