Тадбир жараёнида туманнинг Мирзақишлоқ маҳалласида яшовчи бир қанча фуқаролар суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олгани аниқланди. Яъни, “Янги ариқ” агрофирмаси ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Тошкентбой нур зиёси” фермер хўжалигига ижарага берилган 922-рақамли, 42,1 балл бонитетли дала контуридан ер майдонини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқариши оқибатида фуқаро А.Х. 20 миллион 675 минг 600 сўм, М.З. 11 миллион 26 минг 500 сўм, Ш.У.3 миллион 281 минг 700 сўм, Е.Э.7 миллион 876 минг сўм, Д.Ж. 6 миллион 38 минг 300 сўм ва М.Б.11 миллион 26 минг 500 сўм миқдорида давлатга зарар етказгани маълум бўлди.
Натижада етказилган зарарни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судига даъво аризалари киритилди.
Даъво аризаси асосида суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ургутликларга нисбатан чора кўрилди. Жавобгарлардан давлатга етказилган зарарни ундириш юзасидан суднинг ҳал қилув қарори чиқарилди.