Австралиялик мутахассислар 2100 йилга келиб, сайёрамиз материк қисмининг айрим ҳудудларини бутунлай сув босади, деб ҳисоблашмоқда. Австралиялик олимлар Ер юзида сув ҳалокати юз берадиган санани маълум қилишди.

“Utro.ru” олимларнинг тахминларига кўра, 287 миллион одам зарар кўриши мумкин.

Бунинг сабаби глобал исиш бўлиб, Америка Қўшма Штатлари, Европа, Ҳиндистон ва ХХР соҳилларида улкан тошқинларни келтириб чиқаради. Бунинг натижасида Жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 20 фоизи таҳдид остида қолиши мумкин.