“Нетаняху ўз ерларидан чиқариб юбора олишнинг иложи йўқ бўлган ғазоликларга жой излаш ўрнига, Ғазога етказган 100 миллиард доллар зарарни қоплаш учун маблағ излаши керак”, деди Туркия раҳбари душанба куни Малайзияда.

19 январдан бери Ғазо секторида Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида исроиллик гаровга олинганларни Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбуслар эвазига озод қилиш бўйича эришилган келишув доирасида ўт очишни тўхтатиш режими амал қилмоқда. 15 ойдан ортиқ давом этган қуролли тўқнавуш оқибатида 48 мингдан ортиқ фаластинлик ва 1500 га яқин исроиллик ҳалок бўлди. Можаро Ливан ва Яманга тарқалди ва Исроил ва Эрон ўртасида ракета алмашинувига сабаб бўлди, деб хабар беради ria.ru.