“Президентимизнинг саломатлиги жуда яхши. Биз доимий алоқадамиз. Енгил шамоллаб қолганди, - дейди Октай.
Туркия Президенти маъмурияти ҳам Эрдоғаннинг аҳволига изоҳ берди. Унинг тузилмасига кирувчи дезинформацияга қарши кураш маркази ОАВда мамлакат раҳбарининг юрак хуружига учрагани ҳақидаги хабарларни рад этди.
“Ижтимоий тармоқларда Президент Эрдоғаннинг юрак хуружига учрагани ва шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, — дейилади марказ хабарида.
Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси вакили Эркан Кандемирнинг сўзларига кўра, Эрдоған 27 апрель куни “Аккую” атом электр станциясидаги тадбирларда видеоалоқа орқали иштирок этади. Шунингдек, у Мерсинда пайшанба куни соат 15:00 да бўлиб ўтиши керак бўлган митингнинг кейинга сурилишини маълум қилди. Кандемир тадбир қайси кунга кўчирилишига аниқлик киритмади.
26 апрель, чоршанба куни Эрдоған шифокорлар маслаҳати билан ўша кунга режалаштирилган барча оммавий тадбирларни бекор қилди. Бир кун аввал Президент интервью чоғида ўзини ёмон ҳис қилди ва жонли эфирни тўхтатишга тўғри келди. 20 дақиқадан сўнг Эрдоған эфирга қайтиб келди ва ошқозон гриппига чалинганини айтди. Кейинроқ Туркия раҳбарининг матбуот котиби Иброҳим Калин Президентнинг соғлиғи яхши эканлигини маълум қилди, деб хабар беради mir24.tv.