Янги нашр ҳар ойда бир бор чоп этилиши кўзда тутилган. Ундаги “Бизнинг қаҳрамонларимиз”, “Ойина”, “Гулқайчи” сингари рукнлар мактаб ҳаёти билан яқиндан таништирса, “Шеърий гулдаста”, “Наср бекати”, “Мактуб”, “Ғазал оқшоми” каби рукнлар ўқувчиларнинг янги ижод намуналарини акс эттиришга хизмат қилади.