Мулоқотда ёшлар, ўқувчи ва талабаларни қийнаётган масалаларни ўрганиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ҳамда сифатли таълим олишлари учун янада яхши шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бола боғчага бориши, ўқувчи мактабда пухта билим олиши, талаба эса эгаллаган билими ва касби билан ҳаётда ўз ўрнини топиши керак. Шу мақсадда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, таълим сифатини ошириш, ёшларни касбга тайёрлаш ва уларнинг илм-фанга қизиқишини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўқитувчининг жамиятдаги обрўси ва нуфузини юксалтириш, унинг меҳнатини қадрлаш, ўз устида ишлаши ва бор эътиборини таълимга қаратиши учун муносиб шароит яратиш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилди.

Эркинжон Турдимов муаммоларни санаб ўтиш билан чекланмасдан, уларнинг ҳар бири бўйича амалий ечимлар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Ходимларга ўқувчи, талаба ва педагоглар ҳаётида ижобий ўзгаришларга олиб келадиган аниқ таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилди.