Бу ҳақда Semafor Анхель Мартинес X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Туркиянинг Sözcü газетаси ҳам дрон ҳужуми ҳақида хабар берди. Business Recorder ва India Today, Reutersнинг саноат манбасига таяниб компания дрон ҳужумидан кейин Рас-Танура нефтни қайта ишлаш заводидаги фаолиятини тўхтатганини хабар қилишди. Манбанинг айтишича, вазият назорат остида. Bloomberg манбалари ҳам иш тўхтаб қолгани ҳақида хабар беришди.
Saudi Aramco Саудия Арабистонининг миллий нефть компанияси ва дунёдаги энг йирик нефть ишлаб чиқарувчиси. Компания Саудия Арабистони ҳукумати даромадларининг 80 фоизгача қисмини ташкил қилади. Унинг бош қароргоҳи Даҳронда жойлашган. У 2021 йилги Forbes Global 2000 бўйича дунёнинг энг йирик компаниялари рўйхатида бешинчи ўринни эгаллади.
2 март кечаси Эрон шунингдек, Ироқдаги НАТОнинг “Виктория” авиабазасига ҳам ҳужум қилди. Жами Яқин Шарқдаги 27 та Америка базаси, шунингдек, Исроил мудофаа кучлари қўмондонлик биноси ва Тел-Авивдаги мудофаа мажмуаси Эрон ҳужумларига учради.
28 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон ядро дастури бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланганини айтиб, Эронга қарши АҚШ-Исроил ўртасида йирик ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Эрон олий раҳбари Али Хоманаий Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Эрон Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий базаларига ракета ва дрон ҳужумлари билан жавоб қайтарди, деб хабар берди centralasia.media.