Европа-Ўртаер денгизи сейсмология марказининг хабар беришича, Эронда 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди.

Зилзила ўчоғи 352 минг аҳолига эга Бандар-Аббос шаҳридан 113 километр шимоли-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.

Вайронагарчиликлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, деб хабар беради korrespondent.net.