Эрон ҳукумати аёлларга мотоцикл ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга рухсат берди. Бу ҳақда Ilna ахборот агентлиги хабар қилди.
Биринчи вице-президент Муҳаммад Реза Ареф томонидан имзоланган резолюция январь ойида қабул қилинган. Ҳужжатга кўра, мамлакат бош қўмондонлиги аёллар учун амалий мотоцикл машғулотларини ташкил қилиш, йўл ҳаракати полицияси назорати остида тестларни ўтказиш ва тегишли лицензияларни бериш учун масъулдир.
Эронлик аёллар узоқ вақтдан бери эркаклар иштирокидаги футбол ўйинлари каби спорт тадбирларида қатнашиш учун тенг ҳуқуқли бўлишни ҳимоя қилиб келишган. ФИФАнинг барча мухлислар учун киришни таъминлаш талабларига қарамай, Эрон расмийлари тақиқни бекор қилмади, деб хабар берди snob.ru.