“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 20 апрель, якшанба куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.