Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-11, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 5-10, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. 

Муҳим ҳодисалар 

Жорий йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади. 

Республиканинг айрим туманларида ёмғир ёғади. 

Ҳаво ҳарорати кундузи 18-21, кечаси 8-13 даражагача, шимолда кундузи 13-16, кечаси 4-7 даража илиқгача пасаяди. 

Республикамизнинг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда.