29 август куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига янги Airbus A320neo авиалайнери қўниши кутилмоқда.

Бу "Uzbekistan airways" акциядорлик жамияти томонидан мамлакатимизга сўнгги икки йилда олиб келинаётган олтинчи авиалайнердир. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Жамият томонидан 5 та Airbus A321neo олиб келинганди. 

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистонда бундай замонавий авиалайнерлар паркининг кенгайиши, аввало, ўзбекистонликларга ҳамда хорижлик меҳмонларга жаҳон стандартларига мос хизмат кўрсатиш имконини беради.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг авиаташув соҳасидаги халқаро имижини оширади.