Бугун юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. 

Тошкент шаҳрида шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5°, кундузи 22-24° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° бўлади. 

Бухор ва Навоий вилоятлари. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8°илиқ, кундузи 22-27° бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 20-25° бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 22-27° бўлади. 

Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, 
кундузи 17-22° бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5°илиқ, 
кундузи 5-10° илиқ бўлади.