Уни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошқарди.
Хусусан, “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонига номзодлар рўйхатини шакллантириш бўйича вилоят оқсоқоллари иштирокида учрашув ташкил этиб, энг муносибларни танлаш, номзод ҳақида асосли хулосалар бериш лозимлиги қайд этилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида белгилаб берилган топшириқлар ижроси, бу борадаги камчиликларни бирма-бир муҳокама қилди.
Бу борада Оҳангарон туманида амалга оширилиши кўзда тутилган ишларни ташкиллаштиришда вилоят Халқ таълими бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Мактабгача таълим бошқармаси раҳбарлари лоқайд муносабатда бўлгани кескин танқид қилинди.
Йиғилиш давомида Зойир Мирзаев вилоятдаги хизмат уйларига ҳамон айрим раҳбарлар кўчиб ўтмагани, дарахт экиш ишларини ҳар бир мутасадди аввало ўзи яшаб турган хизмат уйи атрофидан бошлаб, бошқаларга намуна кўрсатиши лозимлигини алоҳида урғулади.
Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар юкланиб, ижроси назоратга олинди.