Бугун турнирнинг финал жанглари бўлиб ўтади.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мусобақада мезбонлардан ташқари Куба, Ҳиндистон, Хитой, Япония, Мўғулистон каби бокс оламида кучли мактабга эга 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари қатори ҳамюртларимиз ҳам иштирок этмоқда. Муросасиз ўтган саралаш беллашувларидан кейин Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили финал босқичига етиб келди.
Эътиборлиси, бу гал олтин медал учун баҳс олиб борадиган қизларимиз йигитларимиздан сон жиҳатдан устунлик қилмоқда. Бугун чемпионлик учун рингга кўтариладиган ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
Эркаклар:
-48 кг: Aсилбек Жалилов - Темиртас Жуссупов (Қозоғистон)
-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Фелесиано Мартинес (Куба)
+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Дамир Тоибай (Қозоғистон)
Aёллар:
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Намики Сукими (Япония)
-52 кг: Феруза Казакова - Жана Шекербекова (Қозоғистон)
-54 кг: Нигина Ўктамова - Боро Жамуна (Ҳиндистон)
-57 кг: Ситора Турдибекова - Карина Ибрагимова (Қозоғистон)
Бронза медали соҳиблари:
Эркаклар:
-51 кг: Шаҳзод Музаффаров
-57 кг: Дилшод Aбдумуродов
-60 кг: Aдҳамжон Муҳиддинов
-63.5 кг: Мужибилло Турсунов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Aёллар:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-48 кг: Маржона Саврийева
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова