Россия туристлар Ассоциациясида барча Евроиттифоқ мамлакатлари Россия Федерациясидаги коронавирус ҳолати туфайли россиялик сайёҳлар учун камида август ойининг иккинчи ярмигача чегараларини очишни режалаштирмаганлигини тушунтирган.

Ундан ташқари, ЕИ таркибига кирувчи иккита мамлакатнинг россиялик сайёҳларни қабул қилиш бўйича вақтинчалик чегаралашни сақлаб қолиши маълум бўлган. Улардан бир Финляндия бўлиб, унинг чегараси россияликлар учун 25 августгача ёпиқлигича қолади. Эстония эса сентябргача чегараси ёпиқлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия март ойида коронавирус туфайли тўхтатилган халқаро авиақатновларини август ойидан бошлаб тиклайди. 1 августдан Лондон, Анқара, Истанбул ва Танзания пойтахти Занзибарга авиа рейслар йўлга қўйилади.

Аввал Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия бошқа мамлакатлар билан ўзаро икки томонлама принципига асосан чегараларини очишини маълум қилганди.